ҲАРБИЙ ҚИСМДА ХАЙРИЯ КОНЦЕРТИ

Каттақўрғон гарнизонидаги ҳарбий қисмда жорий йилнинг 9 август куни “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида хайрия гала-концерт дастури ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги арафасида ҳарбий қисм оркестр жамоаси, шаҳар маданият бўлими, шаҳар “Ўзбекнаво” бирлашмаси бўлими ҳамкорлигида ўтказилган хайрия концерти иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.

Хайрия концертига таклиф этилганлар Ватан олдидаги бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар майор Б.Эргашев, лейтенант Ж.Расулов, сержант У. Барноевларнинг ота-оналари, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, нафақага чиққан ҳарбий хизматчилар, шунингдек, шаҳримиздаги 5-сон махсус интернат мактабининг ўқувчи ёшларига совғалар тақдим этилди.

Шунингдек, шу куни ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан “Китоб эзгуликка етакловчи маёқ” мавзусида маърифат куни ўтказилди. Ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари томонидан шаҳримиздаги “Ёшлар кутубхонаси”га ташриф уюштирилди.

Ф.УМАРОВ,

Ҳарбий қисм командири,

 Подполковник

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM