ВАТАННИ СЕВСАНГ, ВАТАНПАРВАРСАН!

Инсон шахсини шакллантириш, унинг камолотини таъминлащдек олижаноб вазифага бугун умрини бағишлаган кишилар ватанни севгувчи ватанпарварлардир. Инсон тарбияси, айниқса ёшлар тарбиясига эътибор маънавий камолоти билан шуғулланиш фвдойиликни ватанпарварликни ҳам ўз ичига олади.

- Миллий табиянинг моҳияти, мақсадлари, усуллари заминида ҳам шундай вазифаларни кўриш мумкин дейди, Каттақўрғонлик кекса педагог, “Дўстлик” ордени сохиби Баҳодир ака Абдуллаев,- миллий тарбия инсон шахсини шакллантиришда, маданий мерос ва қадриятлардан фойдаланишда ҳар бир шахснинг маънавиятига ўзига хос йўналиш беришга ҳаракат қилишидир.

Беруний, Фаробий, Ибн Сино, Маҳмуд Қошқарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Ҳазрати Навоий, Сўфи Оллоҳёр асарларида, Амир Темур тузукларида таълим-тарбия масалалари мукаммал ёритиб берилган. Бу алломаларнинг яратган, бизгача етиб келган асарларида ватанпарварлик, миллий ғурур асосий ўрин эгаллайди. Комил инсон ғоясининг маънавий-аҳлоқий негизлари дастлаб инсоният тарихидаги энг қадимги тарихнй ёзма манбалардан бири "Авесто”да ҳам қайд этилган. Бу нодир китоб ўз даврининг маънавий-аҳлоқий муаммолари билан боғлиқ ғояларни илгари суради.

Ёш авлод фақат жисмонан бақувват бўлишлари эмас, улар теран фикрли ҳам булмоғи лозим.

Ёш авлоднинг ҳозирги кунда маънавият дарсларида буюк алломалар ижодига, яратган асарларига қизиқиши ортиб бормоқда. Бизнинг авлод ёшлари миллий руҳда тарбия олишмоқда. Ҳозирги кунда мустақил тараккиёт йўлидан кетаётган ёшлар онгини заҳарлаб, улар қалбларини шикастлаётган кимсаларни ҳакикий ватанпарвар дея оламизми? Йўқ, уларда ватанпарварлик туйғуси бегонадир. Мустақил Ўзбекистон келажаги, ёшлар камолини кўриш уларга “ҳузур” бахшида этмайди Миллат халқлар яшаётган Она диёримизда “Ватан” деганда Ўзбекистонни, унинг ўтмишини, бугуни ва келажагини, уч минг йиллик тарихини, бой маънавий тарихий меросини, урф-одат, анъналар ҳақида қадриятларини, бўлиб ўтган тарихий воқеалар ривожини, унинг ютуқларини, муаммоларини яхши идрок этмоқда.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар фақат биз учунгина эмас, балки келажак авлодлар учун, уларнинг тақдири учун, Ватанимизни шон-шуҳрати жаҳондаги обрў-эътибори учун ҳам аҳамиятлидир. Ватан манфаатлари ҳакида ўйлаш, унинг тинчлигини таъминлаш, осойишталиги устида қайғўриш ҳар бир ватанпарварнинг бурчидир.

Абдуазиз ҲОШИМОВ.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM