МАЪНАВИЯТНИ ЕМИРУВЧИ ИЛЛАТЛАР

Жамиятнинг ривожланиши ҳар жиҳатдан жамият аъзоларининг юксак маънавиятли бўлишларига боғлиқ.Шу мақсадда 527 СЧР батальони ҳарбий хизматчилари ва оила аъзолари билан “Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига диний экстремизм, терроризм, фундаментализм, ақидапарастлик, миссионерлик” уюшган жиноятчилик  тушунчаси ва бундай жиноятлар учун жавобгарликлар тўғрисидаги қонун талабларини етказиш мақсадида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг халқаро сиёсий-ҳуқуқий асослари” мавзусидаги ҳамда “Оилавий, маиший зўрлик иллатидан жабр кўрган, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш” мавзусидаги маърузаларни тингладилар. Шунингдек, уларнинг эътиборига “Адашганлар” номли ҳужжатли фильм ҳам ҳавола этилди.

Тадбирга шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимова, шаҳар “Нуроний” жамғармаси раиси ўринбосари М.Жумаевлар қатнашдилар.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM