СамДУ Каттақўрғон филиали жаомаси кўкаламзорлаштириш ишларида фаоллар

Самарқанд  Давлат Университети Каттақўрғон филиалида ҳам  “Яшил макон”  умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Буни Университет ҳудудини яшилликка буркаган турли мевали ва манзарали дарахт ва гул кўчатлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
-800 та дарахт кўчатлари экишни режалаштирган эдик. Бугунга қадар 1020 та кўчатлар ўтқаздик ва режани ортиғи билан бажардик. Университет ҳудудига павлония дарахти кўчатларини ўтқаздик. Ҳар бир экилган кўчатни келгусида парваришлаш ва унга ишлов бериш бўйича масъулларга бириктирилган, - дейди филиал директори Ш.Ураков.

Бугун Университетда бўлган шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳам ушбу хайрли ишда иштирок этдилар. Нуронийлар келгусида ушбу кўчатлар униб-ўсиб мўл ҳосил беришини тиладилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM