Маданият вазири ўринбосари Каттақўрғон шаҳридаги “Маданият ва туризм” кластери лойиҳаси билан танишди

Маълумки, каттақўрғонлик тадбиркор томонидан Каттақўрғон сув омборида “Маданият ва туризм кластери” барпо этилиши режалаштирилган. Куни кеча шаҳримизда бўлган Маданият вазири ўринбосари Юсуфжон Усмонов шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова билан ушбу лойиҳани амалга ошириш, унинг Каттақўрғон шаҳрида аҳолига маданий - маърифий хизмат кўрсатишни яхшилашдаги аҳамияти ҳақида суҳбатлашди. 3 босқичли ушбу лойиҳанинг барпо этилиши бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, вазир ўринбосари  кластер барпо этилиши кўзда тутилган ҳудудда бўлди ва тадбиркор С.Эргашевнинг таклиф ва муаммоларини тинглаб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсияларни берди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM