Амир Темур маҳалласи вакиллари “Фарғона ёшлар форуми”да иштирок этмоқда

Бугун, ёшларни ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига оталиққа бириктириб ишлаш, уларни ватанга садоқат, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашнинг “Фарғона вилояти тажрибаси”ни бутун республика миқёсида тадбиқ этиш, шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий ёндашувларини амалий ва назарий жиҳатдан тарғиб этишни назарда тутувчи “Фарғона ёшлар форуми” бўлиб ўтмоқда.

Шаҳримиздаги Амир Темур маҳалласи вакиллари мазкур Форумда иштирок этмоқда. Форум доирасида иштирокчиларни оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш бўйича Фарғона вилояти тажрибаси, Риштон туманидаги “Кулолчилик маркази” фаолияти, Қўқон шаҳридаги намунали маҳаллалар фаолияти билан танишишлари кўзда тутилган.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM