Каттақўрғон шаҳри аҳолисига қандай тиббий хизмат кўрсатилмоқда?

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан шаҳар ҳокими ўринбосари Жамшид Носиров иштирокида ташкил қилинган пресс-турда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва депутатлар томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Охирги йиллар давомида Тиббиёт бирлашмасида барча бўлимларда инвестиция дастури асосида қурилиш реконструкция ишлари амалга оширилиб, ихтисослаштирилган бўлимлар фаолияти йўлга қўйилди. Ихтисослаштирилган бўлимлардан урология, травматология, кардиология, асаб касаллик- лари, кўз ва ЛОР бўлимларининг моддий техник базаси қарийб икки баробарга оширилди ҳамда кадрлар таъминоти яхшиланди.

Тиббиёт бирлашмасида пуллик асосда хизмат кўрсатадиган диагностика бўлими ташкил этилиб, ушбу бўлимда 5 хилдаги инструментал ва 35 турдаги лабаратор текширувлар йўлга қўйилди. Биринчи марта онкомаркерларга текширув ва тўлиқ гормонал таҳлиллар ўтказила бошланди.

Муассасада 10 га яқин илғор даволаш усуллари, жумладан болалар бўлимида дори воситаларини ингаляцион усулда маҳаллий қўллаш, қорин олди девори дефектларини аллопластик материаллар билан пластика қилиш, ўткир қон-томир жароҳатлари вақтида жарроҳлик амалиётларини олиб бориш, травматология соҳасида блокловчи интрамедуляр остеосинтез (БИОС) чаноқ сон бўғимини тотал эндопротезлаш амалиётларини олиб бориш, диабетик товонни жарроҳлик йўли билан даволаш каби жарроҳлик амалиётлари жорий этилди.

Бирлашмада 200 га яқин врачлар, 800 нафар ҳамширалар, 321 нафар кичик тиббий ходим ҳамда 95 нафар бошқарув ҳодимлари фаолият олиб боради.

Пресс-тур иштирокчилари  Тиббиёт бирлашмасидаги Болалар бўлимида бўлдилар. Бўлимда ходимлар учун ҳамда беморларнинг даволаниш лари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Давола- наётган болалар ва уларнинг оналари билан амалга оширилаётган даво муолажалари  хусусида суҳбатлашдилар.

60 ўринли Болалар бўлими таъмирланиб барча шарт-шароитлар яратилган. Замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган.

Ўтган йил давомида болалар ўртасидаги касалликларни эрта аниқлаш мақсадида 14502 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилган ва касаллик аниқланган 1839 нафар болалар диспансер ҳисобига олиниб, соғломлаштириш ишлари олиб борилган.

Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Сарбоз Назаров бирлашма томонидан шаҳар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2024 йилда белгиланган режалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Пресс-тур иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM