“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Бугун, 10 март кунидан Республикамиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси”га старт берилди. Шу муносабат билан шаҳар спорт мактабида олимпиада очилишига бағишланган спорт мусобақалари ташкил қилинди. Стол тенниси, эстафета югуриш, каратэ ҳамда шахмат бўйича ўтказилган мусобқаларда ёшлар фаол иштирок этдилар.
2024 йилда олимпиада доирасидаги танлов ва мусобақалар маҳалла, умумтаълим, профессионал таълим ва олий таълим ёшлари ўртасида маданият ва  санъат, спорт, компьютер технологиялари, китобхонлик ва ўйинлар, касблар танлови ҳамда паралимпия йўналишида бўлиб ўтади.
Шунингдек, жорий йилда идора ва ташкилотлар ходимлари ўртасида ҳам “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мини футбол, волейбол, шашка ва шахмат, стол тенниси ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйини каби танлов ва мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган. 


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM