АЁЛГА ЭҲТИРОМ БУЮКЛИК РАМЗИ

Шу кунларда юртимиз бўйлаб азиз аёллар, лобар опа-сингилларимизнинг қутлуғ айёми 8 март - Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шу муносабат билан шаҳримиздаги “Версал” тадбирлар масканида бўлиб ўтган тадбир ҳам хотин-қизларнинг қалбларига ўзгача қувонч улашди. Шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳомий тадбиркор томонидан ташкил қилинган мазкур тадбирга шаҳримиздаги имконияти чекланган хотин-қизлар таклиф этилдилар.

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, шаҳар прокурори Исмоил Нуриддинов ҳамда шаҳар Солиқ инспекцияси бошлиғи Фаррух Ғаниевлар тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлар экан, азалдан халқимизда аёлларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятлигини, бугун ҳам юртимизда ҳар бир аёл эътиборда эканлигини таъкидладилар. Қолаверса, бугун хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар замирида ҳам ушбу эзгу анъана мужассам.

Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига байрам совғалари улашилди.

Тадбир ажойиб куй ва қўшиқлар остида, байрам дастурхони атрофида давом этди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM