Муносабат 

Ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳри Қорадарё кўчасидаги сунъий тўсиқ билан боғлиқ ҳолат бўйича видео мурожаат тарқалган. 
Мазкур мурожаат юзасидан шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ж.Исматуллаевнинг маълум қилишича, серқатнов кўчанинг ушбу қисмида кўп йўл транспорт ҳодисалари содир бўлиши оқибатида фуқароларни ҳаётига зомин бўлиши ва жабрланганлик ҳолатлари кузатилган. Шунга кўра транспорт воситалари ҳайдовчилари ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳар ИИБ ЙҲХ бўлими ташаббуси билан кўчанинг ушбу қисмига сунъий тўсиқ қўйиш ишлари бошланган. 

Бу жойдаги сунъий тўсиқни ташкил этиш ишлари оби-ҳаво яхшиланиши билан тез кунда якунига етказилиб, белгиланган стандартга мос ҳолатга келтирилиши маълум қилинмоқда.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM