ЁШЛАР ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Ёшлар таълим-тарбияси бугунги кундаги долзарб масала ҳисобланади. 5 февраль куни Давлатимиз Раҳбари бошчилигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган  видеоселектор йиғилишида таълим тизимида амалга оширилиши  лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб берилди. 

Бугун шаҳар ҳокими ўринбосари Жамшид Носиров томонидан шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида ўтказилган йиғилишда бу борада берилган топшириқ ва вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда "Беш ташаббус олимпиадаси" тадбирларини ўтказиш ҳамда Президентнинг Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида берган топшириқларидан келиб чиқиб, бугунги кунда мактабларда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, шаҳар СЭО ва ЖС маркази шаҳар бўлими томонидан мактабларда ўқувчиларни овқатланиш бўйича тартиб-қоидалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM