ШАҲАР ҲОКИМИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МОНОМАРКАЗИДА БЎЛДИ

Касб-ҳунарга ўқитиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолият олиб бормоқда. Жумладан, шаҳримиздаги касб-ҳунарга ўқитиш Мономарказида  фуқароларни 30 дан ортиқ турли касб ва ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилган.
Куни кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова марказда хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш борасида ташкил қилинган курслар фаолияти билан танишди. Хотин-қизларни бандлигини таъминлаш борасидаги вазифалардан келиб чиқиб, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова, “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари, раҳбар аёллар ва маҳалла хотин-қизлари марказдаги Пазандалик курсида  миллий таомлар, ширинликлар тайёрланиш жараёнларини кўздан кечирдилар. 

Албатта, бу каби касб-ҳунарга ўқитиш курслари ишсиз хотин-қизларни  ҳунар эгаллашлари ва шу орқали бандликларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM