Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам

Бугун шаҳар Оила ва Хотин қизлар бўлими ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати ташаббуси билан шаҳримиз хотин-қизлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” тадбирлари доирасида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ўтказилди. 

Шаҳар ҳокимлиги, СамДУ Каттақўрғон филиали, шаҳардаги ҳабий қисм ҳамкорлигида ташкил қилинган марафонда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, корхона-муассасаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар, шаҳар “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, талабалар ва маҳалла ёшлари фаол иштирок этдилар.

Марафон Каттақўрғонга кириш дарвозаси олдидан бошланиб, Амир Темур кўчаси бўйлаб шаҳар ўйингоҳига қадар давом этди. Шундан сўнг марафон иштирокчилари ўйингоҳда ҳарбий оркестр куйи остида соғломлаштириш машқларини бажаришди.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.                               

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM