МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИНИНГ ИШИДА НАТИЖА БЎЛИШИ КЕРАК

Маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, умуман аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратишда  маҳалла еттилигининг ҳамкорликдаги фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Бу борадаги ишларни амалга оширишда кунлик, хафталик вазифаларни тўғри тақсимлаш лозим.

Куни кеча “Ўрикзор” маҳалласида бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова маҳалла еттилигининг фаолияти билан танишди. Еттиликнинг иш режалари ва бир кунлик фаолияти билан танишиш асносида шаҳар ҳокими ўз тавсияларини берди. 

-Ҳар бир ишда натижа бўлиши керак. Бунинг учун ишларни тизимли равишда ташкил қилиш муҳим. Қолаверса, ҳар бир маҳалла ходими ўз ишига масъулият билан ёндашиши, ўзининг меҳнати билан аҳоли турмушини яхшилашга муносиб ҳисса қўшишни биринчи галдаги вазифаси эканлигини унутмаслиги лозим,- дея таъкидлади шаҳар ҳокими.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM