СЕМИНАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун Самарқанд Давлат Университети Каттақўрғон филиалида маҳалла еттилиги учун ўтказилаётган ўқув семинарининг иккинчи куни. Семинарда шаҳардаги 3-ҳамда 4-сектордаги маҳалла масъуллари иштирок этмоқдалар.

Семинарда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда шаҳар прокурори Исмоил Нуриддиновлар Давлатимиз Раҳбарининг Маҳаллалар уюшмаси фаолиятини ташкил этиш ҳақидаги ПФ-209-сонли Фармони ҳамда ПҚ-402-сонли қарорларига кўра маҳалла еттилигининг фаолияти юзасидан белгиланган асосий вазифалар ҳақида сўз юритдилар.

Шунингдек, иштирокчиларга еттилик фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар,  жумладан, маҳалла раислари фаолияти, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ишлари, оила ва хотин-қизлар, ички ишлар, ижтимоий ҳимоя, солиқ, адлия ҳамда маънавият ва маърифат йўналишларидаги мавзулар бўйича ҳам маърузаларни тингладилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM