ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги 87 сессияси ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиеванинг 2023 йил давомида Халқ қабулхонаси, секторлар ва ташкилот раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш фаолияти юзасидан ҳамда 2023 йил давомида сектор раҳбарларининг маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиш орқали аҳоли мурожаатлари билан ишлаш фаолияти юзасидан ахбороти эшитилди.

Иккинчи масала юзасидан, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони ижроси юзасидан ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, тез тиббий ёрдам, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳ.Ҳамраев ҳисобот берди.

Шундан сўнг депутатлар Каттақўрғон шаҳридаги айрим номсиз кўчалар, тор ва берк кўчаларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида, Каттақўрғон шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2024 йил учун белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2024 йил 1-ярим йилликка мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар юзасидан қарорларни тасдиқладилар.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM