Хитойлик инвесторлар Каттақўрғонда

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг хитойлик инвесторлар билан учрашуви бўлиб ўтди. 
Инвесторларлар билан Ингичка қўрғончасида вольфрам ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича “RED PERSIMMON” хорижий корхонаси фаолиятини йўлга қўйиш истиқболи муҳокама қилинди. 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 60,0 млн. доллар бўлиб, 100 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда. 

Шунингдек ушбу хорижий корхона вакиллари Ингичка қўрғончасида ҳам бўлиб, бу ердаги лойиҳани амалга оширишда коммуникация тармоқлари ҳолати, мавжуд шароит ва имкониятларни ўрганишди. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.                                                         

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM