Шаҳар ҳокими маҳалла еттилиги фаолияти тақдимоти билан танишди 

Маълумки, Давлатимиз Раҳбарининг Маҳаллалар уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги ПФ-209 Фармони ҳамда ПҚ-402-сонли Қарорларига кўра маҳалла еттилигининг фаолияти юзасидан аниқ вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.  

Бугун, шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова “Яккабоғ” маҳалласида бўлди ва маҳалла еттилигининг фаолияти юзасидан тақдимотлари билан танишди.

Маҳалла еттилигининг вазифалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш асносида шаҳар ҳокими ҳоким ёрдамчисига аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар фаолига маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлаш, ҳудуддаги солиқ қарздорликларини ундириш борасидаги ишларни амалга ошириш юзасидан ўз фикрлари ва тавсияларини берди.

Шаҳар ҳокимининг маҳаллалар еттилиги фаолияти юзасидан ўрганишлари давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM