МАЪНАВИЯТ ЮКСАЛГАН ЖОЙДА ЖИНОЯТ БЎЛМАЙДИ

Жиноятларни содир этилишини олдини олишда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва билими, маънавиятнинг юқори бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Бу борада доимий равишда тушунтириш-тарғибот ишарини олиб бориш лозим. Айниқса, ёшлар ўртасида содир этиладиган жиноятларни сабабларини ўрганиш ва уларнинг олдини олишда оила, маҳалла, мактаб ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорлиги муҳим, -дея таъкидлади шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Ички ишлар органлари ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда.

Шаҳар ИИБ бошлиғи Ғ.Исломов жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, йиғилиш давомида маҳаллалар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, ёшлар, хотин-қизлар, аҳоли ўртасидаги ҳуқубузарликларни олдини олиш борасида белгиланган профилактик тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM