МУНОСАБАТ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Ҳокимият босимидан чарчаган аёл ўз жонига қасд қилди” номли видеомурожаат тарқалган эди.

Мурожаат юзасидан биздаги маълумотларга кўра, қўштирноқ ичидаги “жабрланувчи” фуқаро Ахметова Шохиста Каттақўрғон шаҳар “Навбаҳор” маҳалласида жойлашган шаҳар ҳокимлигининг “Меҳр уйи”да бир неча йилдан буён яшаб келади. У қўшнилари билан бўлар-бўлмасга жанжал келтириб чиқарувчи аёл бўлиб, бир неча кун аввал қўшниси билан урушиб, “Меҳр уйи” да яшовчиларнинг тинчини бузган. Ҳолатни шаҳар ҳокимлиги ва маҳалла фаоллари ўрганиб, жанжалкашларга тушунтириш ишларини олиб борган, бироқ, улар тинчимаганлиги сабабли, ушбу турар жойнинг ички тартиб қоидаларига бўйсунмай, келтириб чиқараётган ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйиш мақсадида ҳолат давом этадиган бўлса “Меҳр уйи”дан чиқарилишлари бўйича огоҳлантирилган.

Ахметова Шохиста жалжалдан сўнг тинчлантирувчи дорини (“фенибут”) меъёридан ортиқ ичганлиги оқибатида соғлиғи ёмонлашган ва Тез Тиббий ёрдамга олиб борилган ҳамда зарурий ёрдам олган.

Кўриниб турибдики, фуқаро Ахметова Шохистага нисбатан асоссиз бирор-бир тазйиқ ва мажбурлаш ҳолатлари бўлмаган. Ўз қилмишини яшириш ва оммани ўзига қаратиш мақсадида, ижтимоий тармоқларда материал тарқатган бу аёлга ҳокимият томонидан кўплаб ёрдамлар кўрсатилган. Бироқ, “жабрдийда” гулдан асал олиш ўрнига, заҳар олганга ўхшайди. Ҳолат бўйича Ахметова Шохистани ёлғон маълумот тарқатиш, туҳмат каби важлар билан ўзини айблилигини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

 

 Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM