КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БОШЛИҒИ БОШЧИЛИГИДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилиш соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупцияга бағишланди. Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи коррупция ҳолатларини юзага келтирувчи ҳолатларни бартараф этиш, бу борадаги жавобгарлик чоралари ҳақида сўз юритди.

28-декабрдан 4-январга қадар куз-қиш мавсуми штаби аъзолари ёнига 3-навбатчи дежурант административ врач навбатчиликка қўшимча қолдирилиши.

Бундан ташқари, йиғилишда шифокорлар шифохонасининг янги йилга тайёргарлиги муҳокама қилинди. Ходимлар фарзандлари учун 28-декабр куни 10 00 да КШТБ арчаси олдида совғаларни тарқатиш тадбири бўлиб ўтади.

Барча бўлим мудирларига шаҳар шифохонаси бўлимларини янги йилгача заҳирадаги дори-дармонлар билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, шифокорларнинг навбатчилик тартиби ва шифохона ходимлари ўртасида янги йил корпоратив кечаларини ўтказишни тақиқлаш масалалари муҳокама қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM