Mурожаат ортидан

Каттақўрғон шаҳридаги Амир Темур ва Беклар кўчаси кесишмасидаги таъқиқловчи йўл белгисининг аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги боис уни олиш юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушган эди. Бу  ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам ёритилган  эди.
Куни кеча шаҳар ҳокимлигининг ҳамда Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг бу борадаги мурожаатларидан сўнг Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушбу белги олиб ташланди. Албатта, ушбу мурожаатни эътиборсиз қолдирмай, аҳолига қулайлик яратганликлари учун шаҳар ИИБ йўл патрул хизмати бўлимига миннатдорчилик билдирамиз. 
Шунингдек, ушбу йўналишда ҳаракатланувчи автомобил ҳайдовчиларидан сергакликни оширишларини сўраб қоламиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM