Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан Ингичка шаҳарчасида чуқурлаштирилган тиббий профилактик кўрик ташкил этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги “Аҳоли орасида профилактика кўриклари, скрининг дастурлари ва патронажни амалга оширишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги 210-сонли буйруғи талаблари асосида “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги”ни ташкил этиш тўғрисида 2023 йил 18 июл куни Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Х.Хамраев бошчилигида Каттақўрғондаги Ингичка шаҳарчасидаги саломатлик ва касалланиш ҳолатидан келиб чиқиб, хавф гуруҳларига мансуб аҳолига профилактика ва тиббий-санитария ёрдамлари кўрсатилди.

 

Жумладан, 80 нафардан ортиқ фуқароларга онколог, УТТ, невропатолог, терапевт, гинеколог, онкогинеколог, эндокринолог, педиатр, хирург, уролог ва лаборантлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди. 5 дан ортиқ фуқароларга юқори технологик операцияларни амалга ошириш учун вилоят даволаш-профилактика муассасаларига йўлланмалар берилди.

Аҳолининг антропометрик ўлчовлари олиниб, уларга бу ҳақида тегишли тушунчалар берилди.

Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, семизликни олдини олиш, эндокрин касалликлари, инфаркт ва инсультни олдини олиш мавзуларида суҳбатлар уюштирилди ва ушбу мавзуларда буклетлар тарқатилди.

 

Шунингдек, фуқароларга соғлом овқатланиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ва стресснинг олдини олиш бўйича буклетлар тарқатилди.

Овқатланишнинг ҳам ўзига хос тартиблари борки, ҳар ким унга ёши, саломатлик даражаси ва меҳнат қилиш туридан келиб чиқиб ёндашиши тавсия этилди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўриклар шаҳримизнинг барча маҳаллаларида олиб борилади. Янгиликларни кузатиб боринг.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM