12 май-Халқаро ҳамширалар куни

Ҳар йили 12 май - Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда, шу жумладан, юртимизда ҳам кенг нишонланади. 
Бугун шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шу муносабат йиғилган ҳамшираларни муборакбод этар экан, инсон саломатлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда соҳанинг фидойи ходимлари сифатида ҳамшираларнинг ҳам хизматлари беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлади.

-Тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор боис шаҳримизда ҳам соҳани ривожлантириш йўлида тизимли ишлар амалга оширилди. Албатта, бу ислоҳотларни кенг тарғиб қилишда, аҳоли саломатлигини сақлашда фидойилик билан хизмат қилаётган ҳамшираларнинг меҳнатларини юксак эътироф этамиз ва уларнинг келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилаймиз, -деди шаҳар ҳокими ўз сўзида. 

Малакали тиббий хизмат кўрсатишда жонбозлик кўрсатаётган барча ҳамшираларга сиҳат-саломатлик, оилаларига тинчлик, бахт ва омад ёр бўлсин.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM