Жамоат хавфсизлигини таъминлаш долзарб масала

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони иловаси, яъни Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги Концепциясига кўра жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектларнинг бир қатор вазифалари белгиланган.

Бугун шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш ушбу масалага бағишланди.Унда шаҳар ИИБ бошлиғи Ғ.Исломов, прокуратура, миллий гвардия, соғлиқни сақлаш, маҳалла ва бошқа тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этдилар.

Йиғилишда ўтган давр мобайнида шаҳар ҳудудида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар, уларни олдини олиш, маҳаллаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш борасидаги ишлар, бу борада жамоат хавфсизлигини таъминлашга масъуллар олдидаги вазифалар хусусида сўз юритилди.

Эшитилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, жиноятларни олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва унинг ижроси юзасидан қатъий назорат олиб бориш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM