ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ КОНЦЕПЦИЯСИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

“Ермачит” маҳалласида 2023 йилда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлигини янада ошириш Концепцияси тақдимоти ўтказилди. Унда вилоят ҳокимлиги вакили Ф.Камалов, Каттақўрғон шаҳар “Маҳаллабай” ишлаш маркази раҳбари Ж.Аҳмедовлар иштирок этди.

Ушбу Концепция ҳоким ёрдамчиси Феруза Рахимова томонидан маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали уларнинг камбағалликни қисқартириш йўналишларидаги фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартиришдан иборат.

Тақдимотда иштирок этганлар давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллаларда олиб борилётган ислоҳотларни амалга оширишда ҳоким ёрдамчиларига қўйилган вазифалар тўғрисида тушунтириш бердилар.

Шу билан бирга 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган режалар ҳам муҳокама этилди. Лидер тадбиркор Ф.Зайниев, фахрий нуроний И.Шамсиев ҳамда янги тадбиркорликни бошлаган ёшлар ўзларининг  фикр ва таклифларини бердилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2023 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM