НАВБАТДАН ТАШҚАРИ 71 СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари 71 сессияси бўлиб ўтди. Унда ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, тегишли ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда қуйидаги 3 та масала кўрилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича шаҳар молия бўлими мудири Фазлиддин Садриддинов сўзга чиқиб ахборот берди.

1.“Каттақўрғон шаҳрининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”.

2. "Каттақўрғон шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2023-йил учун белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида" 

3. “Каттақўрғон шаҳрининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM