ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Шаҳар Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабулга 30 га яқин фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этдилар.

Мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак улар ишга жойлашиш, уй-жой таъмири, моддий ёрдам, электр энергияси, газ, уй-жой олиш ва бошқа масалалардан иборат.
Ўрганиш давомида мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал этилди ва қолган мурожаатларни ижросини таъминлаш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM