ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдаги 70 сессияси ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди.

Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала бўйича шаҳар ҳокими ўринбосари Жамшид Носиров Ёшлар муаммоларини ўрганиб, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишда кўрилган чоралар ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган фуқароларни ижтимоий ҳолатини яхшилаш, уларни бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида ахборот берди.

 

Иккинчи масала бўйича Каттақўрғон шаҳрида 2022 йил декабрь ойи якуни билан хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборот эшитилди.

Шундан сўнг шаҳар Адлия бўлими бошлиғининг шаҳардаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги соҳаси ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.

Шаҳарда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги фаолият режалари юзасидан шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Хамраевнинг ҳисоботи тингланди.

Сессияда депутатлар томонидан кун тартибидаги навбатдаги масалалар яъни, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни рўйхатидан чиқариш тўғрисида, Каттақўрғон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш тўғрисида, шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисидаги, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб варағидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун маблағ ажратиш тўғрисидаги, шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1 январ ҳолатига эркин қолдиқ маблағлари ҳамда 2022-йил 2 ва 3-чорак якунлари билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисидаги ҳамда Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2023 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия шунинг билан ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM