Марказий арча атрофида Янги йил тадбирлари қизғин давом этмоқда

Янги 2023 йилни муносиб кутиб олиш, байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида шаҳримиздаги Марказий Арча атрофида байрам тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. 

Бугун эрта тонгдан шаҳримиз аҳолиси, хусусан ёшлар билан гавжум бўлган Арча атрофида байрам шукуҳи янада кенг қулоч ёйди.

Саҳналаштирилган томошалар, ажойиб куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига ўзгача кайфият бағишлади. Айниқса, болажонларнинг қувончи чексиз. Байрам тадбирлари давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM