АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

2022 йилнинг январь - ноябрь  ойи давомида Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилган 4579 нафар ишсиз фуқароларнинг  2203 нафари хотин кизлар, 1577 нафари 16 ёшдан-30 ёшгача бўлганларни ташкил этади. Уларнинг 1332 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди. 117 нафар фуқароларга (6 йўналишда) субсидия маблағлари ажратилиб, бандлиги таъминланди, шундан, 93 нафари аёлларни,41 нафари ёшлардан иборат.

2043 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслахатлар берилган, шундан 724 нафари аёллар, 620 нафари ёшлар.

 Шаҳарда ишга жойлаштиришга мухтож ишсизлар, хотин-қизлар, ёшлар, таълим муассасалари битирувчилари, вояга етмаганлар, Қуролли кучлар ва жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилганларни бандлигини таъминлаш максадида 2022 йил давомида 11 маротаба «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилган.  

Мехнат ярмаркаларида  247  нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилган бўлиб, шундан 97 нафари ёшларни, 81 нафари хотин-қизларни ва 60 нафари чет элдан қайтган ёки чет элга кета олмаган фуқароларни ташкил этди. 156 нафар фуқароларга касб-ҳунарга ўқиш учун йўлланмалар берилди, шундан, 63 нафари хотин-қизлар, 80 нафари ёшларни ташкил этади.

Шунингдек, ярмаркада иштирок этган 1129 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги юзасидан маслаҳатлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM