ҲАРБИЙ ҚИСМДА БИР КУН

Бугун Каттақўрғон гарнизони ҳарбий қисмда шаҳар ҳокимлиги, ҳарбий қисм қўмондонлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамда шаҳар МИБ билан ҳамкорлигида ташкил қилинган Очиқ эшиклар куни ушбу шиор остида ўтказилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармойишига кўра ўтказилаётган "Ватанпарварлик ойлиги" доирасидаги ушбу тадбирга шаҳримизнинг мактабларидаги ўқувчи – ёшлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими ўринбосари Жамшид Носиров ҳамда ҳарбий қисм маънавий ишлар бўйича ўринбосари Дониёр Жамоловлар ойлик доирасида ўтказилаётган тадбирлар ва уларни ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.

Шундан сўнг ёшлар учун Қўл жанги ҳамда Фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Шунингдек, ўқувчи-ёшлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва янги ўқув маркази, қурол-аслаҳа, ҳарбий техникалар, кийим-кечак каби қатор ташкил этилган кўргазмаларни ҳам кўздан кечирдилар.

Миллий армиямиз куч-қудрати ҳамда ҳарбий қисмдаги ҳарбий хизматчилар ҳаёти билан яқиндан танишиш асносида ўзларини қизиқтирган саволларига ҳам атрофлича жавоб олдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM