КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ОҚ ОЛТИН МФЙда ЧУКУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 30 ноябрдаги 02-РА 1/1-1818 сонли ҳамда 4 декабрдаги 03670-ют сонли топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг 9 декабрь куни ўтказилган видеоселекторда кўрилган масалалар таҳлилларидан келиб чиққан ҳолда:

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Х.Хамраев бошчилигида Каттақўрғон шаҳрида Оқ Олтин МФЙда саломатлик ва касалланиш ҳолатидан келиб чиқиб, хавф гуруҳларига мансуб аҳолига профилактика ва тиббий-санитария ёрдамлари 21 декабр кунлари аҳоли ўртасида скрининг ўтказилди.

Жумладан, 231 нафардан ортиқ фуқароларга онколог, УТТ, терапевт, гинеколог, Лор, онкогинеколог, оилавий шифокор, хирург, окулист, уролог ва лаборантлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.

 Шулардан аниқланган касаллик - 128тани, Самаркандга йўлланма берилганлар 12тани ташкил этди. Шулардан бачадон бўйни касалликлари -8, сут бези касалликлари-2.

Аҳолининг антропометрик ўлчовлари олиниб, уларга бу ҳақида тегишли тушунчалар берилди.

Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, семизликни олдини олиш, эндокрин касалликлари, инфаркт ва инсультни олдини олиш мавзуларида суҳбатлар уюштирилди ва ушбу мавзуларда буклетлар тарқатилди.

Шунингдек, фуқароларга соғлом овқатланиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ва стресснинг олдини олиш бўйича буклетлар тарқатилди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўриклар шаҳримизнинг барча маҳаллаларида олиб борилади. Янгиликларни кузатиб боринг.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM