Вилоят халқ қабулхонаси томонидан каттақўрғонликларнинг мурожаатлари ўрганилди

Бугун шаҳар Халқ қабулхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Турдиев Маматжон Муқимович ҳамда Каттақўрғон шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида қабул бўлиб ўтди. Унда 30 дан ортиқ фуқаролар 40 га яқин мурожаатлари билан иштирок этдилар.

Қабул давомида фуқаролардан уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам, газ ва коммунал тўловларни қайта ҳисоблаш, алимент ва бошқа масалалар бўйича тушган мурожаатлар ўрганилди. Мурожаатларни ўрганиш давомида уларнинг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

Қабул сўнггида шаҳримиз нуронийлари номидан меҳнат фахрийси Абдулла Барнаев кейинги йилларда Каттақўрғон шаҳридаги бўлаётган ижобий ўзгаришлар, амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, айниқса аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни такидлаб, ушбу ишлар учун миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Маматжон Турдиев ҳамда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова 1 сектор штабига ташриф буюриб, сектор жойлашган маҳалла ҳамда сектордаги яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM