Муносабат

Ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳар Амир Темур кўчаси 23 кўп қаватли уйнинг атрофида чиқиндилар тўпланганлиги бўйича видеомурожаат тарқалди. 
Мазкур видеомурожаат юзасидан шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими раҳбари Ўлмас Файзуллаевнинг маълум қилишича, масуллар иштирокида жойига бориб ушбу кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар билан учрашиб муаммо ўрганилган. Ўрганиш натижасида бошқарув компанияси томонидан аҳоли мажбурий бадал тўловлари қайта ҳисоб китоб қилиниб аниқлик киритилиши, ҳудуддаги мавжуд ноқонуний қурилмалар ўрнига 2023 йилда дастур асосида болалар майдончаси қуриш режалаштирилганлиги мурожаатчи ва фуқароларга тушунтирилган. Шунингдек, ушбу кўп қаватли уйнинг ертўласида ҳеч қандай авария ҳолати мавжуд эмаслиги аниқланган. Ҳозирда  бошқарув компанияси томонидан ушбу ҳудудни ободонлиги, чиқиндихонани тартибга келтириш бўйича тозалик ишлари олиб борилмоқда.             

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM