Ҳокимлик ходимлари учун  сиёсий-маърифат соати ўтказилди

Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соати ўтказилди. 

Дастлаб ҳафта давомида юртимизда ҳамда хорижда рўй берган муҳим воқеалар ҳақидаги маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Шундан  сўнг маърузачилар қуйидаги мавзулар бўйича маъруза қилдилар:

Стратегик менежмент;

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш учун бериладиган субсидиялар;

“Бир чимдим маънавият" рукни.  

Шунингдек, ўқув соатида шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари М.Тошпулатов  ижро интизоми юзасидан сўз юритди ва бу борадаги зарурий топшириқларни берди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM