ШАҲАР КУЗ-ҚИШ ШТАБИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Шаҳар ҳудудида қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий объектларни ичимлик суви, газ ва электр энергияси ҳамда кўмир билан таъминлаш, бу борада юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида шаҳар ҳокимлигида 24 соат давомида узлуксиз ишловчи куз-қиш штаби ташкил этилган.

Бугун штаб аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда электр тармоқлари, газ ва сув таъминоти корхоналарининг ишчи-ходимлари томонидан жойлардаги носозликларни бартараф этиш чораларини тезкорлик билан кўрилиши тушунтирилди.

 Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM