ИНГИЧКА ШАҲАРЧАСИДА ХАВФ ГУРУҲЛАРИГА МАНСУБ АҲОЛИГА ПРОФИЛАКТИКА ВА ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМЛАРИ КЎРСАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 30 ноябрдаги 02-РА 1/1-1818 сонли ҳамда 4 декабрдаги 03670-ют сонли топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг 9 декабрь куни ўтказилган видеоселекторда кўрилган масалалар таҳлилларидан келиб чиққан ҳолда:

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Х.Хамраев бошчилигида Каттақўрғондаги Ингичка шаҳарчасидаги саломатлик ва касалланиш ҳолатидан келиб чиқиб, хавф гуруҳларига мансуб аҳолига профилактика ва тиббий-санитария ёрдамлари кўрсатилди. 15-16 декабр кунлари аёллар уртасида онкоскрининг ўтказилди.

Вилоятдан 9 поликлиника акушер гинекологи М.Ф.Хушвактова, М.Ахматова, ва Каттақўрғон шаҳар марказий поликлиника шифокорлари акушергинеколог М.К.Эгамбердиева, онколог А.А.Файзуллаев, УТТ врачи Н.Чориева томонидан чуқурлаштирилган кўрик ўтказилди.

Жами 120та фуқароларни қабул қилишди, шулардан аникланган касаллик - 48тани,  Самаркандга йулланма берилганлар 15тани ташкил этди. ВПЧга суртма олинган аёллар сони -48та.

Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, семизликни олдини олиш, эндокрин касалликлари, инфаркт ва инсультни олдини олиш мавзуларида суҳбатлар уюштирилди.

 Чуқурлаштирилган тиббий кўриклар шаҳримизнинг барча маҳаллаларида олиб борилади. Янгиликларни кузатиб боринг.

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси матбуот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM