СЕССИЯДА 10 ТА МАСАЛА КЎРИЛДИ

Бугун Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдаги олтмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда 10 та масала кўрилди.

Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала яъни, Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳамротош Шодиеванинг ахбороти эшитилди.

Шундан сўнг шаҳар ҳокимининг ўринбосари Жамшид Ахмедов шаҳарда “Обод маҳалла” дастури доирасида маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисида ахборот берди.

 

Сессиядаги навбатдаги масала шаҳар аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз табиий газ билан таъминлаш ҳамда табиий газ етиб бормаган маҳаллаларни суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида бўлиб, бу борада шаҳар газ филиали раҳбари Ф.Шариповнинг ҳисоботи депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

Сессия давомида шаҳарда коронавирус инфекцияси ва юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими бошлиғи Шербек Тиллаевнинг ҳамда Каттақўрғон шаҳридаги айрим такрор кўча, майдон ва қабристонларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси раисининг ўринбосари Жаҳонгир Шеровнинг ахборотлари ҳам эшитилди.

 

Шунингдек, депутатлар сессия кун тартибидаги масалалар “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни ижтимоий ҳолатини яхшилаш ва уларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги, Каттақўрғон шаҳар маҳаллий бюджетида 2022 йилда мақбуллаштирилган маблағларни мақсадли тадбирларга йўналтириш тўғрисидаги, Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг 2022 йил 19 январдаги VI-47-4-7-106-K/22-сонли “Каттақўрғон шаҳрининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги, шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб варағидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар юзасидан тегишли қарорларни қабул қилдилар.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM