Бугун Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан Ингичка шаҳарчасида саратон касаллигини олдини олиш учун чуқурлаштирилган тиббий профилактик кўрик ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2021 йил 24 апрелдаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида хатлов натижаларини умумлаштириш ва хавф гуруҳлари билан ишлашни ташкиллаштириш тўғрисида"ги 86-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Х.Хамраев бошчилигида Каттақўрғон шаҳридаги саломатлик ва касалланиш ҳолатидан келиб чиқиб, хавф гуруҳларига мансуб аҳолига профилактика ва тиббий-санитария ёрдамлари кўрсатилди. Жумладан, 60 нафардан ортиқ фуқароларга онколог, УТТ, терапевт, гинеколог, онкогинеколог, педиатр, хирург, уролог ва лаборантлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди. 10 дан ортиқ фуқароларга юқори технологик операцияларни амалга ошириш учун вилоят даволаш-профилактика муассасаларига йўлланмалар берилди.

 

Чуқурлаштирилган тиббий кўриклар шаҳримизнинг барча маҳаллаларида олиб борилади. Янгиликларни кузатиб боринг.

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM