ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги қабули ўтказилди. Шаҳар Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабулда 30 нафар фуқаролар иштирок этдилар.
Мурожаатларнинг аксарияти газ, электр таъминоти борасида бўлиб, мутасаддилар иштирокида мурожаатларни ҳал этилиши бўйича вазифалар белгилаб олинди. 

Шунингдек, қабул давомида фуқаролардан моддий ёрдам олиш, соғлигини тиклашда ёрдам, оилавий масалалар юзасидан тушган мурожаатлар ҳам атрофлича ўрганилди ва ижросини таъминлаш назоратга олинди.

10 га яқин мурожаат жойида ҳал этилди ва қолган мурожаатларни тегишлилиги бўйича мутасаддиларга ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM