Kattaqo‘rg‘on shahar davlat soliq inspeksiyasida noyabr oyida amalga oshirilgan ishlari yuzasidan murojaati

Ассалому алайкум,

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Бугунги кунда Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси “Солиқчи – кўмакчи тамойили асосида фаолият юритиши устувор вазифа этиб белгиланган. Хўш, шу ўринда “Солиқчи — кўмакчи” тамойилининг мазмун-моҳияти нималардан иборат, деган ўринли савол туғилиши табиий. Энг аввало, иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканлигини танлаб беришимиз зарур. Ундан кейинги босқичда асосий эътибор тадбиркорлик субъектининг оёққа туриб олишига, фаолият кўрсатмаётганларини қайта тиклашга, бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни шакллантириш ва топшириш, хуллас, нима муаммоси бўлса ҳал этиш бўйича кўмаклашишга қаратилади.

Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекциясига ноябр ойи учун бюджет даромадларига 5 294.0 млн.сўмлик режа белгиланган. Амалда эса 5 718.3 млн.сўмга тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 108.1 фоизга

(424.3 млн.сўм ортиғи билан) бажарилди.

Жумладан , ноябр ойида жисмоний шаҳсларнинг даромад солиғи бўйича белгиланган 2 798.0 млн.сўмлик режа ҳақиқатда 3 165.7 млн.сўм (113.1 фоиз)га, айланмадан олинадиган солиқ бўйича белгиланган 375.0 млн.сўмлик режа ҳақиқатда 387.8 млн.сўм (103.4 фоиз)га,  якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий солиғи бўйича белгиланган 160.0 млн.сўмлик режа ҳақиқатда 198.4 млн.сўм (124 фоиз)га, жисмоний шаҳсларнинг мол-мулк ва ер солиғи буйича белгиланган 511.0 млн.сўмлик режа ҳақиқатда 530.2 млн.сўм (104 фоиз)га бажарилганини таъкидлаш жоиз.

Белгиланган режанинг ортиғи билан бажарилишида ҳар бир тадбиркорларнинг муаммоларини тушунган ҳолда, уларга яқин кўмакчи сифатида иш ташкил қилингани асосий сабаб десам янглишмайман.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда давлат солиқ хизмати органлари фаолияти тадбиркорларни жазолашга эмас, аксинча уларга энг яқин кўмакчи бўлиш, ишбилармон доира вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Демак, фаолиятимизга баҳо солиқ қонунчилиги бузилиши қай даражада камайгани, тадбиркорларни ортиқча сарф-харажатлардан сақлаб қолиш, улар дуч келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга қараб берилади.

Фаолиятини бошлаётган тадбиркор қатор муаммоларга дуч келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Айни жараёнда уларга давлат солиқ хизмати органлари ходимлари кўмакчи бўлиши зарур.  

Дарҳақиқат солиқ ходими энг аввало, янги иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканини танлаб беришимиз зарур.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида Каттақўрғон шаҳридаги 1183 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилди. Шундан 1051 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланди.

Жумладан, дастлабки бухгалтерияни юритишда 280 та, солиқ қарзи тўғрисида маълумот беришда 24 та, солиқ режимини танлашда 51 та, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари бўйича тушунча беришда 92 та, E-ijara ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашиш юзасидан 341 та, 21779,1 млн. сўмлик ҚҚС солиғидаги мавжуд ортиқча тўловни қайтаришда 41 та, 329,8 млн. сўмлик бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда 66 та, 1097,9 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги муддатини узайтиришда 1 та тадбиркорлик субъектига кўмаклашилди. Шунингдек, 200,0 млн сўмлик имтиёзли кредит олишда 1 та, тадбиркорга амалий ёрдам берилди.

Масалан, "SHERDOR MAXKAMJONOVICH" MCHJга 1400,0 минг сўмлик бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди.

"VIA MASHINERY" MCHJга солиқ режимини танлаш бўйича кўмаклашилди.

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сонли қарори бу борада муҳим дастуриламал ҳужжат бўлди.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши мураккаб жараён эмас. Жумладан, бу Soliq мобиль иловаси ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг матрицали штрих код (QR-код)ли гувоҳнома берилади.

Каттақўрғон шаҳар бўйича 2022 йилнинг ноябр ойида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 787 нафарни ташкил этмоқда. Шундан, 117 нафари ижтимоий йўналиш, 245 нафари маиший хизматлар йўналиши, 327 нафари саноат, 45 нафари қишлоқ хўжалиги, 22 нафари ахборот-комуникaция йўналишлари бўйича хизматлар, 31 нафари халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш йўналиши бўйича ўзини ўзи банд қилди.

Телеграмдаги Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг www.t.me/kattakurgan_sh_4_sektor расмий канали орқали солиқ қонунчилигидаги янгиликлардан хабардор бўлишингиз мумкин. Шунингдек, +99866-455-21-50 рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни сизларга содда ва халқчил тилда тушунтиришда, айниқса, туманларда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Вилоят давлат солиқ бошқармаси, шаҳар ва туман давлат солиқ инспекцияларида фаолият юритувчи барча даражадаги раҳбарлар сизларга кўмак беришга ҳар доим тайёр. Ўзларингизни қийнаётган муаммолар ва саволлар билан бевосита қабулимизга келиб ёки юқорида ижтимоий тармоқларда кўрсатилган манзиллар орқали бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM