МУНОСАБАТ 

Бироз аввал Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги биноси олдига шаҳардаги "Ватанпарвар" маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан яшаб турган хонадонларида электр энергия таъминотида юзага келаётган муаммолар тўғрисида мурожаат қилинган. Шу асосида шаҳар ҳокимлиги штабида бўлган масъул ходим томонидан шаҳар электр тармоқлари корхонаси раҳбарияти чақиртирилиб, юзага келган муаммо бўйича фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шаҳримизда яшовчи фуқароларимизга яна бир бор эслатиб ўтамиз, шаҳардаги Марказий станциядаги 10 минг кВли трансформаторда юкланиш ортиб кетиши натижасида авария ҳолати юзага келган. Ҳозирда ушбу трансформаторни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.  Шаҳар Электр таъминоти корхонаси томонидан мазкур трансформатор пункти 10 декабр санасига қадар олиб келиб ўрнатилади ва юзага келган муаммолар бартараф этилади.
Каттақўрғон шаҳар Электр таъминоти корхонаси.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM