Муносабат 

Ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳар “Ватанпарвар” МФЙ Бобур кўчасидаги 23- кўп қаватли уйнинг канализацияси ва уй атрофи ҳолати бўйича мурожаат тарқалган. 
Мазкур мурожаат юзасидан Каттақўрғон шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ўлмас Файзуллаевнинг изоҳ беришича, мурожаат коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва шу ҳудудда хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияси томонидан назоратга олинган бўлиб, мавжуд ҳолат яқин кунларда бартараф қилинади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM