Она тилим жаранги, олам узра таралгай!

Ўзбек тили байрами куни муносабати билан шаҳримиздаги 1 секторда жойлашган 18 умумтаълим мактабида бошланғич таълим ўқитувчиларининг уқув-амалий семинари ўтказилди.
Шаҳар халқ таълими бўлими вакиллари ҳамда шаҳримиздаги мактабларнинг бошланғич синф ўқитувчилари иштирокида ўтказилган  семинар давомида очиқ дарслар, тадбирлар ташкил қилинди.
Шундан сўнг мактаб ўқувчилари томонидан “Она тилим жаранги, олам узра таралгай!” номли байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова тадбир иштирокчиларини байрам билан муборакбод этди ва ёш авлод қалбида она тилимизга фахр ва ифтихор туйғуларини сингдиришда бошланғич синф ўқитувчиларининг хизматлари алоҳида эканлигини таъкидлади.
Тадбирда ўқувчи-ёшлар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди ва ўзбек тилини мадҳ этувчи шеърлар ёд айтилди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM