НАВБАТДАГИ МАЪРИФИЙ ЎҚУВ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокимлиги ходимлари учун навбатдаги маърифат соати ўтказилди. Унда “Қадринг баланд бўлсин она тилим” ва янги таҳрирдаги “Давлат фаолияти хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари” юзасидан марузачилар томонидан кенг ёритиб берилди.

Ушбу сиёсий (марърифат) ўқув соатида шаҳар Адлия бўлими мутахассиси Ҳ.Норбеков Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 595-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти тўғрисида маруза қилиб ўтди.

Қўшимча равишда шаҳар ҳокимлиги Ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Х. Садуллаев сўзга чиқиб, ходимларининг касбий маданиятига оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари, хизмат фаолиятида ва хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти юзасидан тўлиқ тушунчалар бериб ўтди.

Сўз якунида шаҳар ҳокимлиги ҳуқуқшуноси А.Расулев Давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидалари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиблари ҳамда ҳар бир ходим масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорига айлантириб олишлари тўғрисида сўзлаб ўтди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM