11 ОКТЯБРЬ – “ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ”

Image_tadbir: 

Ҳар йили 11 октябрда бутун дунё бўйлаб қизлар куни кенг нишонланади. Чунки БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан, 11 октябрь “Халқаро қизлар куни” (International day of the Girl Child) деб эълон қилинган.
Шу муносабат билан шаҳримизда ҳам турли тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. 
Бугун шаҳримиздаги 11-ИДУМда  “Халқаро қизлар куни” га бағишлаб “Хонатлас” тадбири ўтказилди. Эрта тонгдан мактабга миллий либосимиз атласларда кириб келган ўқувчи-қизлар миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизнинг нақадар шукуҳли эканлигини дилдан ҳис қилдилар.
Тадбирда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирок этдилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM