ЭКСПОРТ ВА ИМПОРТ ҲАЖМИ ОШМОҚДА

Чакана савдо айланмаси ўтган 2017 йилнинг январь-декабрь ойларида  479,8 млрд. сўмни, товарлар ва хизматлар экспорти 4,6 млн. АҚШ долларини, импорт ҳажми эса 6,7 млн. АҚШ долларини ташкил этган эди.

Жорий, 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида эса чакана савдо айланмаси 604,1 млрд. cўмни ташкил қилиб, 106,7% га ўсди, товарлар ва хизматлар экспорти 5,2 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, 112,7 % га ўсди, импорт ҳажми эса 9 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, 134,7% га кўпайди.

2019 йилнинг 1 январь ҳолатига шаҳарда хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони 9 та бўлиб, шундан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарнинг 8 таси фаолият кўрсатмоқда.

М.Муминов:

Каттақўрғон шаҳар

статистика бўлими бошлиғи

  Тел: (66) 455 12 19

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM