ХУШЁРЛИКНИ ЙЎҚОТМАЙЛИК!

Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тегишли қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Ёнғин хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси (ХПБ), Фавқулодда вазиятлар бўлими (ФВБ), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ёнғинга қарши кураш жамияти ва бошқа идоралар ходимларидан иборат ташкил этилган ишчи-гуруҳлар  корхона ва ташкилотлар (шифохона, мактаб, коллеж ва лицейлар ҳамда уларга тегишли ётоқхона ва бошқа бино-иншоотлар)да назорат-текширув рейдлари ўтказишди.

Текширишлар давомида асосий эътибор фуқаролар томонидан газ баллонлардан, газ ва электр мосламаларидан хавфсизлик қоидалари талабларига асосан тўғри фойдаланилаётганлиги, газ ва бошқа ёқилғи иситиш печларидан  газ ва электр ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этилиш даражаси ўрганилди. Унда ёнғин хавфсизлиги қоидалари тушунтирилди, шу билан бирга аҳолига эслатмалар тарқатилди.

Аҳолига Ёнғин хавфсизлиги хизматининг тавсиялари:

- Уйда газ ҳиди сезсангиз эшик ва деразаларни очиб хонани шамоллатиб, бу ҳақида зудлик билан газ идорасига 04 рақами орқали хабар беринг: шунингдек гугурт чақиш ва чироқни ёқиш қатъиян ман этилади.

- Иситиш печлари ва уларнинг тутун чиқиш мўрилари яроқлилигини куз-қиш мавсуми олдидан кўрикдан ўтказинг. Тутун чиқиш мўриларининг атрофи камида 1 метр айланасига тахта ва бошқа ёнувчи нарсаларга яқин жойлаштирманг.        

- Ёш болаларни уйда назоратсиз ёлғиз қолдирманг. Ёш болаларга электр ва газ асбобларидан фойдаланишни буюрманг.

- Маҳалла ва кўп қаватли уйларга олиб борувчи кўчаларни сунъий тўсиқлар билан тўсиб қўйманг.

- Кўп қаватли уйларда газ печларини (плиталарини) ўзбошимча (балконга) белгиланмаган жойларга ўрнатманг.

- Уйларда носоз, ишга яроқсиз ва ишлаш муддати ўтиб кетган, синовдан ўтмаган маиший газ балонларидан фойдаланманг. Газ балондан фойдаланишда балонни синовдан ўтказиб, темир қути ичига боғланиш жойлари хомут орқали ўрнатиб фойдаланинг.

- Уйдан чиқиб кетаётганда электр иситгич ва газ ускуналарини ўчиришни унутманг. Носоз газ ва электр ускуналаридан фойдаланманг.

- Ёнғин содир бўлганда 101 рақамларини териб хабар беринг. Ўзингиз ва қўни-қўшнилар ёрдамида мавжуд воситалар (челак, шланг орқали сув сепиш ва бошқалар) билан ёнғинни учириш чораларини кўринг.

Каттақўрғон шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси сизларни барчангизни огоҳликка чақириб, ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига тўлиқ амал қилишингизни сўрайди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM