“ВАТАН – МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР”

Республикаси Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-5413-сонли қарорига асосан  2018 йил 15-декабрдан 2019 йил 15-январга қадар Ватанпарварлик ойлиги ўтказилмоқда. Ойлик доирасидаги тадбирлар  дастури бўйича 5 январда шаҳримиздаги 2- умумтаълим мактабида  шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, ёшлар иттифоқи кенгаши раиси иштирокида уюшмаган ёшлар билан тадбир ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан Мудофаа ишлари бўлим бошлиғи подполковник У.Довуров  ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамият ривожи, юртимизнинг гуллаб яшнашида Қуролли Кучларимизнинг ўрни, ватанпарварлик, буюк аждодларимизнинг жасорати ҳақида сўз юритди.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM